Ру | Uz | En

МАЪЛУМОТ ХИЗМАТИ
140 69 00, 120 00 09
Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
140 78 33

Печать

“Ипак Йўли” АИТ банкида етакчилар Кенгаши ташаббуси билан “Глобал хавф-хатарлар”, “Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

.

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Ипак Йўли” АИТ банки томонидан тасдиқланган “Ипак Йўли” акциядорлик инновация тижорат банки тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 17:00 да бош банкининг 15 қаватдаги мажлислар залида етакчилар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров иштирокида “Глобал хавф-хатарлар”, “Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Унда банкнинг ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари, координаторлари ҳамда ёш ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида Бошқарув Раиси ўринбосари А.А.Мирзаев сўзга чиқиб, бугунги кундаги диний экстремизм ва терроризм ислом динини ниқоб қилган холда дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани, ёвуз ниятли диний экстремистик ва террорчи оқимларнинг тарафдорлари халқимизнинг тинч-тотув ҳаётига рахна солишга, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилмоқда, зеро ислом дини ўз номи билан тинчлик ва эзгулик дини эканлиги, у ҳар қандай бузғунчилик ва фитналардан холи эканлиги ҳамда бу каби бузғунчилик  оқимлар даъволари мазмунан ва мохиятан муқаддас динимиз таълимотига мутлақо зид эканини таъкидлади ва сўз навбатини Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровга берди.

Ўз навбатида Уйғун Ғафуров сўзга чиқиб: дунёга хавф солаётган глобал хавф-хатарлар серқирра эканлигини, эндиликда у бирон давлат ёки минтақа билан чегараланиб қолмаётганини,  бутун дунёга хавф солаётганини айтди. Жумладан, бугунги¬ таҳдидлар терроризм ва диний экстремизм, этник ва миллатлараро низо¬лар, коррупция ҳамда жиноятчилик ва экологик муа쬬моларни ўз ичига қамраб олмоқда. Инсоният учун, унинг тараққиёти учун жиддий хавф солаётган бу таҳдидлар қаршисида ҳушёр ва огоҳ туришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Зеро, терроризм ва диний экстремизм, наркобизнес кўринишида ёки «оммавий маданият» ни¬қо¬бида кириб келаётган турли хавф-хатарлар инсониятни қандай бало-қазоларга дучор этаётганини кўриб-билиб турибмиз. Шундай экан, улар билан асло муроса қилиб бўлмаслигини айтиб ўтди.

Диний экстремистик ташкилотлар ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик руҳдаги, шу жумладан, “жиҳод”, “шаҳидлик” ғоялари тарғиб қилинган адабиёт, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш, яширин гуруҳлар тузиш, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолатни кескин қоралаш ҳамда бевосита террористик акциялар ўтказиш каби фаолият услубларидан фойдаланган холда ёшларни ўз домига тортмоқда. Бундай ёвуз ниятли шахсларга қарши курашишда жойлардаги диний вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг диний-экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолишини олдини олишда ўқув муассассалари, ташкилот ва маҳалла йиғинларида ўтказиладиган маърифий тадбирларда ёшларни илмли, дунёвий дунёқарашли ватанпарвар шахс қилиб тайёрлашга алоҳида урғу бериш, ноқонуний меҳ¬нат миграциясининг олдини олиш, диний-экстремизм тарафдорлари тарқатаётган ғояларнинг аслида ислом таълимотига зид экани ва сиёсий мақсадларга йўналтирилганини аниқ далиллар билан исботлаб беришимиз лозимлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган мудҳиш жараёнлар, хусусан, Сурия ва Ироқда бўлаётган қонли урушлар, унинг оқибатида минглаб бегуноҳ аҳоли вафот этмоқда, улар орасида ёш болалар ҳам борлиги ғоят ачинарли ҳолдир.  Шу боис, ҳозирги кунда ислом динини ниқоб қилиб, ўзларини мусулмонман дея қўпорувчилик, террорчилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ҳақида  давра сухбати иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берди.

Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилди, барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар ва келгусида яна шу каби мавзуларда давра сухбатлари ўтказишга келишиб олинди.