Ру | Uz | En

МАЪЛУМОТ ХИЗМАТИ
78-140-69-00, 78-120-00-09
Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
78-140-78-33

Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун микрокредитлар

“Ипак Йўли” банки Осиё тараққиёт банки билан хамкорликда, шунингдек ўзининг шахсий маблағлари хисобига кичик ва микромолиялаштириш дастурларини ривожлантиришни амалга оширади.

Бизнесни ривожлантириш учун кредитлар, Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган якка тардибдаги тадбиркор, оилавий табиркорлар ва юридик шахсларга берилади.

Кредитлаш шартлари:

Кредит валютаси:

Сўм

Берилиш тури:

Нақдсиз кўринишда, мол йетказиб берувчи ёки ишлаб чиқарувчи хисобрақамига пул ўтказиш йўли билан

Кредит суммаси:

Енг кам иш хақининг минг (1000) баробари қийматидан ошмайдиган миқдорда

Кредит муддати:

  • Айланма маблағларини ошириш учун - 18 ойгача
  • Асосий воситалар сотиб олиш учун - 36 ойгача

Кредитнинг қайтарилиши:

Аннуитет формуласига асосан хар ой бир хил миқдорда, асосий тани ва фоизи бирга сўндирилади

Кредитлар қуйидаги мақсадларга берилади

  • Айланма маблағларни ошириш;
  • Тадбиркорлик фаолияти учун автотранспорт воситасини сотиб олиш;
  • Божхона тўловларини тўлаш;
  • Асосий воситалар, мини асбоб-ускуналар сотиб олиш;
  • Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш;
  • Хом ашё ва материалларга бирламчи ишлов бериш.

Гаров таъминоти:

  • Мол-мулк гарови;
  • Тижорат банклари ёки суғурта компанияларининг кафолати;
  • Учинчи шахс кафиллиги;
  • Заргарлик буюмлари;
  • Қонунда кўзда тутилган бошқа таъминот турлари.

Кредит олиш учун керак бўлган хужжатлар:

  1. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун:

    • Ариза берувчининг паспорти;
    • Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан белгиланган тартибда ўтганлиги хақида гувохнома;
    • Бизнес-режа;
    • Кредит таъминоти бўйича хужжатлар;
    • Якка тартибдаги тадбиркорда фаолиятни амалга ошириш учун моддий-техник асоснинг мавжудлигини тасдиқловчи хужжатлар (ижара шартномаси/бино кадастри);
    • Хисобрақамдаги пул маблаглари харакатлари, ссуда қарзлари ва Картотека- 2 да қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хақида банкдан (ариза берувчининг асосий хисоб рақами бўйича) маълумотнома;
    • Ссуда маблағлар хисобидан тўлаш шартномалари;
    • Зарурият юзасидан банк қўшимча хужжатларни талаб қилиши мумкин.
  2. Юридик шахслар учун:

    • Юридик шахснинг давлат рўйхатидан белгиланган тартибда ўтганлиги хақида гувохнома;
    • Таъсисчи(лар) томонидан кредит олишга розилигини тасдиқловчи хужжатлар;
    • Ариза берувчининг таъсисчилик хужжатлари;
    • Бизнес-режа;
    • Ссуда маблағлар хисобидан тўлаш шартномалари;
    • Кредит шартномасига кредит олувчи номидан шахсга имзо қўйиш хуқуқини берувчи хужжатлар, агар шахс қарз олувчининг вакили бўлса, унда имзолар нусхаси мавжуд карточка;
    • Юридик шахсда тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш учун моддий-техник асоснинг мавжудлигини тасдиқловчи хужжатлар (ижара шартномаси/бино кадастри);
    • Қарз олувчининг тақдим қилган тегишли давлат солиқ инспексиясига охирги хисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида хисобот (2-сон шакл), янги ташкил етилган юридик шахслар хамда юридик шахс ташкил етмаган холда фаолият юритаётган дехқон хўжаликлари бундан мустасно;
    • Хисобрақамдаги харакатлар, ссуда қарзлари ва Картотека- 2 да қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хақида банкдан (ариза берувчининг асосий хисоб рақами бўйича) маълумотнома;
    • Кредит таъминоти бўйича хужжатлар;
    • Зарурият юзасидан банк қўшимча хужжатларни талаб қилиши мумкин.