Ру | Uz | En

МАЪЛУМОТ ХИЗМАТИ
140 69 00, 120 00 09
Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
140 78 33

“Ipak Yuli Mobile” мобил дастури – мобил алоқа воситалари учун хизмат дастури бўлиб, у мобил алоқа орқали “Шахсий кабинет” тизими фойдаланувчиларига масофадан банк хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган.

Тақдим этилаётган хизматнинг афзалликлари:

  1. 1. Масофадан банк хизмати – мижознинг «Ипак Йӯли» АИТБнинг исталган филиалида очилган барча ҳисоб рақамлари: карта, омонат ва кредит бўйича ӽисобрақамларини кӯздан кечириш имкониятидир.
  2. 2. «Ипак Йӯли» АИТБнинг исталган филиалида очилган мижознинг барча ӽисоб рақамларидан электрон кӯчирма олиш.
  3. 3. UzCard онлайн карталари орқали 24/7 режимида коммунал хизматлари бўйича масофадан тӯловларни амалга ошириш.
  4. 4. Коммунал хизматларга тӯловлар тӯланганлиги тӯғрисида электрон квитанциялар олиш.
  5. 5. Коммунал хизматлари етказиб берувчиларга такрорий тӯловларни амалга оширишда шаблонлардан фойдаланиш.
  6. 6. Банк тизими ичида пластик картадан бошқа пластик картага пул ўтказиш.

Агарда Сиз “Ипак Йўли” АИТБнинг “Шахсий кабинет” тизими фойдаланувчиси бўлсангиз, Сиз “Ipak Yuli Mobile” мобил дастурининг Бета версиясини бу ердан ёки (Сизнинг мобил қурилмангиз операцион тизимидан келиб чиқиб PlayMarket ёки AppStore) маркетдан юклаб олишингиз кифоя бӯлиб, “Шахсий кабинет” тизимида рўйхатдан ўтган шахсий логин ва паролдан фойдаланишингиз мумкин.

Агар Сизда ҳали Шахсий кабинет бўлмаса, лекин “Ipak Yuli Mobile” мобил дастурига уланмоқчи бўлсангиз, у ҳолда Сизнинг UzCard тўлов тизимидаги асосий пластик картангиз чиқарилган Банк филиалига шахсан мурожаат қилишингиз ва паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишингиз зарур.

“Ipak Yuli Mobile” мобил дастури бўйича фойдаланувчиларга қўлланма билан бу ерда танишишингиз мумкин.

“Шахсий кабинет” тизимидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахсларга масофадан банк хизматлари кўрсатиш қоидалари билан бу ердатанишишингиз мумкин.